НАШР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ

Foto: Tadbirlardan

Маънавий-маърифий ижтимоий-оммабоп – «Yurt tarovati» газетаси айни пайтда А 3 форматда, 8 саҳифа ҳажмда, 4 бўёқда чоп этилмоқда.

Газета саҳифаларида асосан жамиятимизда рўй бераётган жараёнлар, маданий-маърифий ҳаёт, таълим ва тарбия, шунингдек, ёшлар тарбияси, аҳолига жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, истиқлол ғояларини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига сингдириш сингари мавзулар кенг ёритилади. Шу билан бир қаторда, газетанинг ижодий ходимлари томонидан жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, қонунбузилиш ҳолатлари бўйича журналистик суриштирув o’тказилиб, муаммонинг ижобий ечим топишига эришилмоқда.

Сўнгги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг том маънода баркамол шахс бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш вазифаси ҳам таҳририятнинг устувор мақсадларидан бирига айланган. Газетада ёшлар ҳаёти, ютуқ ва муаммолари мунтазам равишда ёритиб келинади.

Газета ўз ўқувчиларини топишга эришди ва кенг жамоатчилик ичида ўз нуфузи ва обрў-эътиборига эга бўлиб бормоқда.

Таҳририят ижодий жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган бир қанча танловларда қатнашиб, грант саҳифага айланган.

Айни пайтда ҳам таҳририятнинг мазкур фонд томонидан молиялаштирилган “Қирқ муаммонинг қирқ ечими” номли лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мулрожаат  учун реквизитлар:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри  Мустақиллик шохкўчаси, 22-уй. Тел.:  +998 (91) 472-16-20

Эл.почта: yurttarovati@gmail.com       Веб сайт: www. tarovat.uz

Tarovat.uz 2019 yil. Sayt KOMMUNIKATSIYA.UZ tomonidan yaratilgan.